Янгиобод тумани "Шодлик" маҳалласида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Янгиобод тумани 4-сектор ҳудудига қарашли "Шодлик" маҳалласида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ў.Ҳусанов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, аҳоли ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда сўз олганлар маҳаллада туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳалланинг ўзида ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, бугунги кунда ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва бу борада яратилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусида тушунтириш берилди.
Учрашув давомида аҳоли ва ёшларни қийнаб келаётган 10 га яқин масалалар, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.