Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани Совот ҚФЙда аҳоли билан учрашув ташкил этилди

Янгиобод тумани Совот ҚФЙда аҳоли билан учрашув ташкил этилди

25 январь 2022 йил
274
0

Янгиобод тумани 1-сектор ҳудудига қарашли Совот қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ҳоким ўринбосари А.Нишонов, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиси иштирок этишди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ҳоким ўринбосари А.Нишонов ҳудудда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ва галдаги режалар хусусида тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг аҳолининг кредит, ижтимоий ёрдам, ер ажратиш, субсидия олиш каби масалалар юзасидан 10га яқин мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг амалий ечими юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга вазифалар тақсимланди ва ижроси назоратга олинди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар