Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида матбуот анжумани ўтказилди

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида матбуот анжумани ўтказилди

22 март 2022 йил
502
0

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида жалб этилаётган замонавий агротехник лойиҳалар, кластерлар фаолияти  ва истиқболдаги режалар хусусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, депутатлар ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими ўринбосари Т.Турдиқулов мавзу юзасидан йиғилганларга маълумот берди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари” тўғрисида ПФ-5742-сонли фармонларига асосан туманимизда 2019-2024 йилларда 21547 гектар ер майдонларни ўзлаштириш ва фойдаланишга киритиш белгилаб қуйилган.

Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 9 ой давомида  5648 гектар шундан 5000 гектар лалми, 648 гектар сувли ер майдонлари ўзлаштирилиб фойдаланишга топширилди.

Ўзлаштирилган ер майдонларига  67 та сув қудуқлари буруғланиб, 37 км электр тармоқлари тортилди. 67 та трансформаторлар ва 370 та сим тусиқлар ўрнатилди.

Янги ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига  314 гектар токзор, 456 гектар боғзорлар барпо этилди ҳамда 353 гектар сабзавот, 20 гектар полиз, 52 гектар мойли, 6 гектар картошка,95 гектарига озуқа, 500 гектар буғдой ва 3805 гектарига бошқа экинлар жойлаштирилди.

Жойлаштирилган экин майдонларидан 7100 минг тонна сабзавот, 500 тонна полиз маҳсулотлари, 110 тонна мойли, 120 тонна картошка, 1800 тонна озуқа ҳамда 1000 тонна бошоқли дон, 10000 тонна бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга эришилди.

Ўзлаштирилган ер майдонларига фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари тамонидан 638 гектар ер майдонига томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилди. Шундан 88 гектар боғзор томчилатиб суғориш, 550 гектар ер майдонига  бошоқли дон экинлари ёмғирлатиб суғориш технологиялари ўрнатилди.

Янги ташкил этилган токзорларнинг 25 гектарга шпалер ўртанилди. Хозирги кунда 180 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4709-сонли ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат  томонидан  қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сонли қарорларига асосан туманимизда қишлоқ хўжалиги экинларини ихтисослаштириш, хусусан об-ҳаво ва тупроқ шароити, аҳолининг кўп йиллик ананаларини эътиборга олиб, ҳудудларда мос экинларни жойлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан бор-йўғи уч йил олдин, яъни 2018 йил 1 январь ҳолатига:

-110 гектар боғ, 56 гектар узумзор мавжуд бўлган.

2021-2022 йилларда жами 9,0 минг гектарда, шундан 5,0 минг гектарда боғ, 4,0 минг гектарда узумзорлар барпо қилиш ҳамда
257 та сув чиқариш қудуқлари қазиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг шу давригача 700 гектарда боғзор, 1,3 минг гектарда узумзорлар барпо қилинди ва 9та тик қудуқ қазиш техникалари ёрдамида 37 та қудуқлар қазилди.
Натижада 1 октябр ҳолатига:

-боғзорлар 810 гектарга, узумзорлар 1350 гектарга етказилди. Натижада 170 та янги иш ўринлари яратилди.

Қолган майдонларда, яъни куз ойларида 500 гектар боғ ва
800 гектар токзорлар барпо қилиш ҳисобига, йил якунига бориб, жами боғзорлар 1,3 минг гектарга, токзорлар 2,2 минг гектарга етказилади. Натижада, 2018 йилнинг 1 январ ҳолатига боғлар майдони  10 баробарга, токзорлар 45 баробарга кўпайишга эришилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги  “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил хосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарорига асосан туманимиздаги фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари тамонидан сувли майдонларга 2021 йил хосили учун
822 гектар сабзавот, 162 гектар картошка,  193 гектар полиз, 380 гектар дукакли, 230 гектар мойли экинлар экилди.

Бундан ташкари лалми ер майдонларимизга 350 гектар дукакли, 1050 гектар мойли(масхар, зигир) экинлари экилди. Фермер хўжаликлари тамонидан 9 ой давомида 2021 йил хосили учун экилган сабзавот, полиз, мойли, дукакли, картошка экинларидан 17,4 минг тонна яъни 318,5 млрд сўмлик маҳсулот етиштирилиб белгиланган прогноз кўрсатгичини 106 (фоиз) га бажаришга эришилди.   

Айниқса сабзавот экинларининг 175 гектарига томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиб юқори хосил олишга эришилди. Мисол учун “Бахт вохаси” фермер хўжалиги тамонидан 18 гектар майдонга пиёз экилиб 1-гектаридан 110 тонна хосил олишга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919 сонли ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 95-сонли қарорларига асосан Туманда 2021 йил 1 январ холатига 338 гектар (шундан 260 гектар токзор, 78 гектар боғзор,) томчилатиб сугориш технологияси ўрнатилган майдонлар мавжуд бўлган бўлса.

Худду шундан  2021 йилда 6 та ташабускор томонидан  жами  867 гектар (шундан 195 гектар томчилатиб, 672 гектар ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий этилди. Хозирги кунда 750 гектар узумзорга талаб этиладиган томчилатиб сугориш технологияси жихозлари олиб келинган.

Лалми ер майдонларида бошоқли дон экинларидан юқори хосил олиш мақсадида “Янгиобод бахт агрокластир”МЧЖ томонидан 500 гектар, “Зикриёев Хусниддин ота” ф/х томонидан 50 гектар,  “Совот сержило” ф/х  томонидан 62 гектар бошоқли дон экинларини ёмғирлатиб суғориш технология жорий этилиб 25 центнердан хосил олишга эришилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги  “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4567-сонли қарорига асосан туманимизда “Зомин асл ипак толаси” МЧЖ томонидан 2021-2022 йилларда 1350 гектар тутзор барпо этиш белгиланган бўлиб, Жорий йилнинг бахор ойида 40 донна сув қудуқлари буруғланиб ишга тушурилган, 300 гектар ер майдони тут кўчатлари экилди.

 Натижада доимий  270 та,  мавсумий 1,5 мингта  янги иш ўринлари яратилиб, туманда келгусида хом пилла етиштириш ҳажмини  405  тоннага  етказиш,  уни қайта ишлаш орқали  145 тонна пилла олиш ва 7,2 млн долларлик  маҳсулотлар экспортини амалга оширилади. Хозирги кунда 70 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги  кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”  14 март  2019 йилдаги  ПҚ-4239-сонли Қарорига асосан туманда 10 та ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилиб, 215 гектар ер майдони ажратиб берилиб, 338 та ишсиз ёшлар бириктирилган.

Амалда  ажратилган ер майдонларининг 45 гектар узумзор, 125 гектар богзор, 45 гектар сабзавот, полиз, картошка экинлари экилди.

Худди шундай Ўзбекистон Республикаси Президентининг“ Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 26 апрел 2018 йилдаги 3680-сонли қарорлари асосида аҳоли томорқаларда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида янги “Истиқлол  баҳори  томорқа хизмат” маъсулияти чекланган жамиятини ташкил этдик.

2021 йилда “Истиқлол баҳори томарқа ҳизмати” МЧЖ тамонидан Фермерлар кенгаши тамонидан ажратилган 4 млрд 300 млн сўм банк кредити хисобидан хозирги кунда 13 та йўналишда (0,50 га иссиқхона, 200 тонналик совутгич омборхона, техника парки, жўжа чиқариш инкбатр, ем ишлаб чиқариш цеҳи, сутни қайта ишлаш цеҳи, ихчам иссиқхоналар қуриш цеҳи, менирал ўғитлар сотиш савдо дукони, чорва молларини суний уруғлартириш шахобчаси, аҳолининг ишсиз фуқароларини  томарқаларига ишлов бериш бўйича ўқув маркази)  фаолиятини юритиб келмоқда. Натижада 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувида ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифалари ижросини бажарилиши бўйича  86нафар  “Ёшлар дафтари” ва Ишсиз ёшларга туман ҳокимининг қарори билан  0.5 гектардан  жами 43 гектар ер майдони деҳқон хўжалиги ташкил этишлари учун ажратиб берилди. Бундан ташқари  фермер хўжаликлари тамонидан 2021 йил хосили учун экилган бошоқли дон майдонларидан иккиламчи ижара шартнома асосида 226 нафар “Ёшлар дафтари” ва Ишсиз ёшларга 191 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Жорий йилнинг 8 июн куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, ишсиз фуқароларга “Деҳқон хўжалиги” ташкил этиш учун камида 10 йил муддатга ер майдонларини ажратиб бериш бўйича тарихий топшириқларини берган эдилар.

Туманимиздаги мавжуд 8 та махалла фуқаролар йиғинларида 1 минг 141 та  ишсиз фуқаролар борлиги ҳисоб китоб-қилиниб, уларнинг рўйхати тўлиқ шакллантирилди. Ушбу фуқароларга ўрта ҳисобда 30 сотихдан, жами 342 гектарни деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиб беришни белгилаб олдик.

Эртанги экинлардан бўшаган майдонлардан ер олиш истагини билдирган 101 нафар фуқароларга 38 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.Ажратиб берилган ер майдонларига фермер хўжаликлари ва кластерлар маблағлари хисобидан 20 гектар дукакли, 15 гектар озука экинлари, 1 гектар сабзавот ҳамда 2 гектар бошқа экинлар экиб берилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида  январь-сентябр ойларида қиймати  31,7 млрд. сўмлик  6 та лойиҳа  ишга туширилиб, 34 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб амалда қиймати 25,6 млрд. сўмлик  8 та лойиҳа ишга туширилиб, 34 та янги иш ўринилари яратилди.

Мисол учун “Ilhom Lime” хусусий корхонаси тамонидан чорвачиликни ривожлантириш  бўйича лойиха қиймати 2 млрд 160 млн сўмлик 935 та Қозоғистондан наслли қўйлар олиб келинди.

“Амирбек Асилбек икболи” фермер хўжалиги тамонидан чорвачиликни ривожлантириш  бўйича лойиха қиймати 1 млрд 200 млн сўмлик  31 бош  йирик шохли наслли моллар олиб келинди.

Матбуот анжумани давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар