Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

13 январь 2021 йил
448
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманда хорижий инвестициялар жалб қилиш борасидаги ишлар ҳамда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига  бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳоким ўринбосарлари, инвестиция бўлими вакиллари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Дастлаб туман ҳокими И.Қаршибоев мавзу юзасидан йиғилганларга маълумот берди.

Хусусан, иқтисодиётни жадал суръатлар билан ўсишини таъминлаш,иқтисодиётга инвестиция киритиш хажмини ошириш хар бир рахбарнинг бугунги кунги асосий вазифаларидан бири хисобланади.

Ҳурматли Президентимиз ушбу соҳада тўғридан тўғри хорижий инвестицияни жалб этиш ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга айниқса, саноат тармоғига асосий эътиборни қаратишни бизга вазифа қилиб берганлар.

Пандемия шароитида хорижий инвесторларни жалб этиш  бўйича бир мунча қийинчиликлар юзага келди. Лекин, республика комисиясининг ушбу сохага эътибори натижасида асосий муаммолар хал этилди.

2020 йилда 4,0 млн долларлик хорижий инвестиция жалб этиш режалаштирилиб, бугунги кунга қадар 4 та корхоналарда амалга оширилаётган лойиҳаларда 2,2млн АҚШ долларига тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Жумладан:

  • "Fu Lai Ge Qishloq Xo'jalik Ilmiy Texnologik Klasteri" МЧЖХорижий корхонасининг Уруғчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳасида 1,0 млн доллар,
  • "Янгиобод бахт агро кластер" МЧЖ да 50 гектар майдонда ёнғоқ плантацияси ташкил этиш ва Интенсив усулда 600 гектарда ғалла етиштириш лойиҳалари доирасида асбоб ускуналар ва кўчатлар сотиб олиш учун 958 минг доллар,
  • “Исломбек Анорбой”хусусий корхонасининг Тошга ишлов бериш лойиҳаси доирасида асбоб ускуналар сотиб олиш учун 120 минг доллар,

“Исломбек Бахт Қуёши” ФХнинг Чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида 75 минг долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2020 йилда умумий қиймати 17,6 млрд. сўмлик 16 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва 177 та янги иш ўрни яратишни олдимизга вазифа қилиб белгилаган эдик.

Жорий йил январ-ноябрь ойларида 20,5 млрд.сўм бўлган 12 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва 217 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Матбуот анжумани давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар