Туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг 35-сессиясида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоевнинг туманда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида олиб борилган ишлар ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат йўллагани тўғрисида хабар берган эдик.
Сессия якунида мазкур мурожаатнома юзасидан туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда журналист ва маҳаллий блоггерлар, республика ва вилоят телерадиокомпаниялари муҳбирлари, туман газетаси вакили ҳамда депутатлар ва тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ савол-жавоблар остида ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мурожаатномада келтирилган фикрлар, келгусида амалга ошириладиган вазифалар, хусусан, жорий йилда туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида амалга оширилган ишлар, тиббиёт ва таълим соҳаларини янада яхшилаш, йўл, соммунал соҳа ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари хусусида саволлар берилиб, туман раҳбари томонидан жавоблар олдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати