Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси сўнгида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 25 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Б.Ибрагимов очиб берди ва кун тартибидаги масалаларни эълон қилди. Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 6 та масала кўриб чиқилди.
Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов сўзга чиқиб, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди, Зомин туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомидаги фаолияти тўғрисида суд раисларининг маърузалари тингланди.
Судялар берган ахборотлари юзасидан депутатлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шундан сўнг сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Туман ҳокимлиги ташкилий –назорат гуруҳи раҳбари Ж.Исроилов томонидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига Р.Мамурбоевни тайинлаш тўғрисида таклифи билдирилиб, номзоднинг меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Мазкур таклиф депутатлар томонидан бир овоздан мақулланди.
Сесссия кун тартибидаги кейинги масалалар - Сармич МФЙ Жўлангар қишлоғида жойлашган “Нуронийлар дам олиш маскани” биносини кўчириш тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати О.Бегматовнинг ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг хатлар алмашинувини яхшилаш ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида “Е-Хат” дастурига уланиш учун маблағ ажратиш тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Б.Ибрагимовнинг таклифлари тингланди.
Мазкур масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли тартибда тасдиқланди.
Шундан сўнг сессия кун тартибидаги сўнги 6 масала юзасидан Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ф.Исмоилов сўзга чиқиб, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"даги фуқаролардан сектор рахбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларига келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида маъруза қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, сессия сўнгида матбуот анжумани ҳам ташкил этилиб, раҳбарлар маҳаллий ОАВ вакиллари саволларига жавоб бердилар.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати