Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев аҳолига мурожаат йўллади
Бугун Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар етакчилари, секторлар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда туман ҳокими Қаршибоев Иброҳим Болтаевичнинг 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилган ишлар ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан халққа мурожаати йўлланди.
Мурожаатномада якунига етаётган 2021 йилда туман мутасаддилари олдига қўйилган вазифалар ижросини танқидий таҳлил қилиш билан бирга, 2022 йилда Янгиобод туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар хусусида сўз борди.
Хусусан, туманда аҳоли фаровонлиги ва турмуш шароитларини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида, жумладан, аҳоли ва ёшларни иш билан таъминлаш, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан олиб борилган кенг кўламдаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида тўхталиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратди.
Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар, шу билан бирга, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш ва бу вазифаларни бажаришда мутасаддиларнинг янада масъулият билан ёндашишлари лозимлиги таъкидланди.
Очиқ муҳокамалар остида ўтган сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқишиб, туман ҳокими мурожаатини қўллаб-қувватладилар ва келгусидаги вазифалар хусусида ўз таклиф, мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Мурожаатнома юзасидан билдирилган фикрлар тингланиб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Сессия якунида мазкур мурожаатнома юзасидан туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Очиқ савол-жавоблар остида ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мурожаатномада келтирилган фикрлар, келгусида амалга ошириладиган вазифалар, шунингдек, тиббиёт ва таълим соҳаларини янада яхшилаш, йўл, соммунал соҳа ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари хусусида саволлар берилиб, туман раҳбаридан тегишли жавоблар олдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати