Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида туман ҳокими Матиев Икром Синдаровичнинг туманда 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида олиб борилган ишлар ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат йўллагани тўғрисида хабар берган эдик.
Сессия якунида мазкур мурожаатнома юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда журналист ва маҳаллий блоггерлар, республика ва вилоят телерадиокомпаниялари муҳбирлари, туман газетаси вакили ҳамда депутатлар ва тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ савол-жавоблар остида ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан мурожаатномада келтирилган фикрлар, келгусида амалга ошириладиган вазифалар, шунингдек, тиббиёт ва таълим соҳаларини янада яхшилаш, йўл, соммунал соҳа ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари хусусида саволлар берилиб, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот вакиллари томонидан жавоблар олдилар.