Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади (Видео)

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади (Видео)

17 декабрь 2020 йил
821
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси Сенати томонидан жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ўтказиш тавсия этилиб, унда ҳокимларнинг 2020 йил якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилишлари белгиланган эди.

Мазкур вазифалар ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, аилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар етакчилари, секторлар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Сессияда туман ҳокими Матиев Икром Синдаровичнинг туманда 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида олиб борилган ишлар ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан аҳолига мурожаати тингланди.

Мурожаатномада якунига етаётган 2020 йилда туман мутасаддилари олдига қўйилган вазифалар ижросини танқидий таҳлил қилиш билан бирга, 2021 йилда Янгиобод туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар хусусида сўз борди.

Хусусан, туманда аҳоли фаровонлиги ва турмуш шароитларини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар хусусида, жумладан, аҳоли ва ёшларни иш билан таъминлаш, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан олиб борилган кенг кўламдаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида тўхталиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратди.

Шунингдек, туманда ташкил этилаётган кичик саноат зонаси, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар, шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш ва бу вазифаларни бажаришда мутасаддиларнинг янада масъулият билан ёндашишлари лозимлиги таъкидланди.

Очиқ муҳокамалар остида ўтган сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқишиб, туман ҳокими мурожаатини қўллаб-қувватладилар ва келгусидаги вазифалар хусусида ўз таклиф, мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Мурожаатнома юзасидан билдирилган фикрлар тингланиб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар