Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Янгиобод шаҳарчасида очиқ мулоқот ўтказди

Янгиобод тумани ҳокими Янгиобод шаҳарчасида очиқ мулоқот ўтказди

02 апрель 2022 йил
481
0

Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев халқни рози қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга самарали ечим топиш борасида барча маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

Хусусан, туман ҳокимининг бу галги учрашуви туманнинг 1-секторига қарашли Янгиобод шаҳарчаси мустақиллик кўчасида бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, 1-сектор масъуллари, Халқ қабулхоналари, тижорат банклари вакиллари ҳамда барча мутасадди идора ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими И.Қаршибоев аҳоли фаровонлиги ва уларнинг муносиб турмуш шароитларда яшашини таъминлаш мақсадида туманда олиб борилаётган янгиланишлар, ташкил этилаётган иш ўринлари ва яқин истиқболдаги режалар хусусида айтиб ўтди.

Шундан сўнг фуқароларнинг турли соҳалар бўйича муаммо, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси туман раҳбарининг назоратига олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар