“Фаровон келажак сари” мавзусидаги Республика 3-форумида Янгиободликлар биринчи бўлишди
“Фаровон келажак сари” мавзусида Республика 3-форуми бўлиб ўтди. Ички ишлар вазирлиги, оила ва хтин-қизлар давлат қўмитаси, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилди.
Тадбир доирасида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилиб, унда Янгиобод туманидан ҳам 25 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.
Туманимиз хотин-қизлари спортнинг 6 та тури буйича баҳсларда иштирок этишиб, шахмат, шашка ва стол теннисида биринчи ўринни, арқон тортиш ва волейбол турида иккинчи ўринни, шунингдек, вилоят микёсида умумжамоа ҳисобида эса биринчиликни қўлга киритдилар.