Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида ижодкорлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Янгиободда "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида ижодкорлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

21 апрель 2022 йил
487
0

Хабарингиз бор, айни кунларда "Китобсевар миллат" шиори остидаги II Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида Янгиобод туманида ҳам бир қатор китобхонликни тарғиб этувчи тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳафталик доирасида ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, Ахборот-кутубхона маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда ёзувчи Нурали Қобул, Жиззах вилоят Тожик миллий маданий маркази директори, журналист Абдукарим Шарипов, ЭЎзбекконцерт" хонандаси Музаффар Хўжамбердиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев ҳамда китобсевар ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда ижодкор меҳмонлар ва ёшлар ўртасида қизиқарли ва мазмунли суҳбат ташкил этилиб, мулоқот давомида иштирокчилар шоир ва ёзувчиларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлдилар.

Китобхонлик тадбири доирасида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан ҳам бетакрор куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар