Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида "Китобхонлик ҳафталиги" старт олди

Янгиобод туманида "Китобхонлик ҳафталиги" старт олди

18 апрель 2022 йил
387
0

Янгиобод туманида Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури асосида шу йилнинг 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги-2022” бўлиб ўтади.

Бугун Янгиобод туманидаги 19-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида "Китобсевар миллат" шиори остидаги "Китобхонлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирларга старт берилди.

Бугунги тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Абдураҳмонова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев, Ахборот-кутубхона маркази жамоаси ҳамда ижодкор ва китобсевар ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ушбу китоб байрами орқали ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришда китобнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш ва уларнинг китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш экани таъкидланиб, шунингдек, китобхонлик ҳафталиги доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Маросим доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бекназар Тошбоев иштирокида ёшлар билан ижодий учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ижодкорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида маънавий-маърифий учрашувлар ҳамда ижодкорлар билан давра суҳбатлари тарзида давом этади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар