Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Китоб - маънавият кўзгуси

Китоб - маънавият кўзгуси

11 февраль 2022 йил
419
0

“Китоб ва китобхонлик-инсон маънавияти кўзгуси” лойиҳаси доирасида туман ХТБ билан ҳамкорлик режасига асосан 2022 йил 11 февралда Янгиобод туманидаги 1-умумтаълим мактабида китобхонлик тарғиботи бўлиб ўтди.

Ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда лойиҳа раҳбари С.Абдураҳмонова китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишларида мамлакат иқтисодий қудратини ривожлантириш билан бирга ҳалқимизнинг, шу жумладан ёш авлоднинг маънавий бойлигини юксалтириш учун китоб ва бадиий адабиёт энг қудратли қуроллардан бири эканлигини қайта-қайта таъкидлаши, китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ҳаракатларнинг барчаси ёш авлоднинг порлоқ келажаги учун қилинаётган саъи ҳаракат эканлигини таъкидлаб, шу мақсадда туман Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган кутубхонага келтирилган янги китоблар ҳақида маълумот берди. Тадбирда 52 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар