Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5250-сонли Қарорнинг Янгиобод туманидаги ижроси юзасидан маълумот

"Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-5250-сонли Қарорнинг Янгиобод туманидаги ижроси юзасидан маълумот

22 апрель 2022 йил
565
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-5250-сонли карорининг ижросини туманда таъминлаш максадида ташаббусли бюджет жамғармасига йил бошидаги 117 млн сўм қолдиқ мабағига 2022 йилнинг 1-чораги давомида махаллий бюджет параметрларида режалаштирилган 2 млрд 603 млн сумдан 1-босқич учун 50% яни 1млрд 302млн сўми кўшимча ўтказилди.

Йил бошида шаклланган эркин колдик маблаглари хисобидан 64 млн. сум, махаллий бюджетнинг кушимча манбаааларидан 41 млн.сум, 2021 йил ташаббусли бюджет жараёнида иктисод килинган маблаглар хисобидан 97 млн.сўм. 1-чоракда жами 1 млрд 504 млн. сўм ўтказиб берилди.

2022 йилнинг 1-боскичи учун ташаббусли бюджет жамгармасида жами: 1 млрд. 621млн сўмлик маблағ шаклланди. 

Ташаббусли бюджет ахборотпорталига 2022 йилнинг 1 февралидан 22 февралигакадар251 та таклиф келиб тушди.

Келиб тушган таклифлар Янгиобод туманида Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, бахолаш хамда уларни туман бюджетининг маблағлари хисобидан молиялаштириш мезонларига мослиги мониторингини олиб бориш буйича ишчи гурухнинг 2022 йил 4 мартдаги 1-сонли йиғилиш баёнига қарорига асосан 92 та таклиф рад этилиб, 149 та таклиф овоз бериш жараёнига ўтказилди. Овоз бериш жараёни 2022 йилнинг 5 мартидан 2022 йилнинг 1 апрелига қадар давом этди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овозтўплаган ID 053040003 ракамли Cармич МФЙ билан туман марказини боғловчи йулни асфалт қилиш учун (1500 та овоз) 1 080 млн.  сўм, ID 053040009 рақамли таклиф Бунёдкор кучасини асфалт килиш учун (803 та овоз) 541.2млн. сўм билан ташаббусли бюджет портали томонидан автоматик равишда ғолиб деб топилди.

Ҳозирда ушбу таклифларга туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан лойиха смета хужжатлари тайёрлаш ишлари олиб борилмокда.

Янгиобод туман Молия бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар