Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб ўтказилган тадбирда "Мотамсаро она" пойига гулчамбарлар қўйилди

Янгиободда 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб ўтказилган тадбирда "Мотамсаро она" пойига гулчамбарлар қўйилди

09 май 2022 йил
762
0

Бугун Янгиобод туманидаги Хотира хиёбонида ушбу сана муносабати билан "Инсон қадри улуғ – хотира муқаддас" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев барчани қутлуғ сана билан табриклаб, "Хотира  ва  қадрлаш куни" - ўтган аждодларимизни ёдга олиш, юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида жон берган қаҳрамонларни хотирлаш, иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган ота-боболаримизни эслаш, ҳозирги доруломон кунларга етмоқ учун тинмай меҳнат қилган, қўллари доим дуода бўлган, набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган отахону онахонларни эъзозлаш куни эканини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланди, ўтганлар руҳи ёдга олинди, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ўғлонлар хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар