Қарор ва ижро
2020 йилнинг 3 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796 сонли қарори тасдиқланди.
Унга кўра мамлакатимизда статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, бўлиб ўтаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан халқаро ташкилотларнинг махсус нашрлари ва маълумотлар базаларида холис ва ишончли акс эттиришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида банд сифатида кўрсатилган.
Бу қарорлар келажакда статистика соҳасини ривожлантиришни ҳамда жахон андозаларига мос келишини таъминлайди.
Вилоятимизни 2022 йилнинг январь-март кўрсаткичлари сарҳисоб қилинди. Унга кўра Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 2 295,8 млрд сўм ёки 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 103,0 фоизни, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик соҳасида кўрсатилган хизматлар 2 188,8 млрд сўмни (103,0 фоиз), овчилик соҳасидаги кўрсатилган хизматлар 0,1 млрд сўмни (100,4 фоиз), ўрмон хўжалигида 64,5 млрд сўмни (101,9 фоиз) ташкил қилди.
Вилоят статистика бошқармаси
Қишлоқ хўжалиги ва экология
статистикаси бўлими бошлиғи