Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Жиззахдаги матбуот хизматлари учун “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусидаги семинар ўтказилди

Жиззахдаги матбуот хизматлари учун “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусидаги семинар ўтказилди

13 май 2022 йил
576
0

Жиззах Давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерод Aсадов томонидан 2022 йил 29 апрель куни ахборот хизматлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириғлар ижроси бўйича қилиниши керак бўлган ишлар ҳамда “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда вилоят ташкилотлари, шаҳар ва туманлар матбуот хизматлари ҳамда ёш журналистлар мактаби тингловчилари иштирок этишди.

Дастлаб,  вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов Президенти Aдминистрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Aсадов томонидан 2022 йил 29 апрель куни ўтказилган йиғилишда ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан берилган топшириқлар ҳақида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, “Матбуот хизмати фаолияти: Ижтимоий тармоқлардаги PR” мавзусидаги семинар-тренинг бошланди.Тренингда Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Тўрабек Тўраев  эксперт сифатида иштирок этиб, матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз  тажрибаси билан ўртоқлашади.

Қизиқарли савол жавоблар остида кечган учрашув якунида Тўрабек Тўраев томнидан  рус тиладан таржима қилиниб, матбуот хизматлари фаолиятида фойдаланиш учун тайёрланган "PR матнлар: ўқувчини қандай жалб қилиш мумкин" китобининг тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар