"Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларининг 3-сектор босқичи бўлиб ўтди.
Янгиобод туманида "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик мусобақаларининг 3-сектор босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада 3-сектор ҳудудига қарашли Ҳавотоғ ҚФЙ ҳамда Дўстлик МФЙ ёшларидан иборат 4 та жамоалар иштирок этишди.
Мусобақада жамоалар буюк саркардаларимиз тарихидан савол-жавоблар, "Калашников" автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, пневматик қуролдан ўқ отиш, "Street Workout" усулларини бажариш ҳамда эстафета югуриш каби шартлар асосида беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда спортчи ёшлар ўзларининг бор куч ва маҳоратларини намоён этиб, якунда Ҳавотоғ ҚФЙдаги 11 мактабнинг "Шунқорлар" жамоаси ғолиб бўлиб, мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Муҳокамага қўшилинг