Масъулларнинг 4-сектор ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди
Янгиобод тумани 4-сектор раҳбарининг "Шодлик" маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Суюнов, туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, ДХХ Зомин туманлараро бўлинмаси ходими Ҳ.Тоғаев, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, 3 нафар ёшларнинг муаммолари жойида хал этилди ва 7 нафар ёшларнинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди.
Муҳокамага қўшилинг