Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Ахолини иш билан таъминлаш туман дастури” асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди

“Ахолини иш билан таъминлаш туман дастури” асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди

24 май 2022 йил
263
0

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессияси давом этмоқда.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Исаев Пўлатжон Муллажонович сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги “Ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ишлари самарадорлиги устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-IV-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бермоқда.

2022 йилга мўлжалланган “Ахолини иш билан таъминлаш туман дастури” асосида жорий йилда 5377 та янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиш махаллалар, секторлар кесимида ойма-ой параметирларга бўлиниб, йиллик режа ишлаб чикилган. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида 1948 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан:

  • Бино ва иншоатлар курилиши хисобига режада 16 та, амалда 78 та 487,5 фоизга
    ▫️Инвестиция лойихаларини амалга ошириш хисобидан режада 96 та амалда 36 та 37,5 фоизга
  • Кишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳисобига режада 1426 та амалда 1380 та 96,8 фоизга
  • Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш хисобига режада 339 та амалда 623 та 183,8 фоизга
  • Туризмни ривожлантириш хисобига режада 51 та амалда 52 та 102 фоизга
  • Спортни ривожлантириш хисобига режада 20 та амалда 20 та 100 фоизга жами январ-апрел ойларида 2189 та иш ўринлари яратилиб, дастур ижроси 112,4 фоизга бажарилди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар