Тайинлов: Янгиобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига янги раҳбар тайинланди
Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармасининг 2022 йил 24 февральдаги № 53-К сонли буйруғига асосан Исаев Пўлатжон Муллажонович Янгиобод туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Исаев Пўлатжон Муллажонович фаолияти давомида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказида турли лавозимларда, жумладан, 2011-2016 йиллар марказ директори лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2016-2019 йиллар Янгиобод туман ҳокимлиги бош мутахассиси, 2019-2020 йиллар Янгиобод туман Янгиобод ШФЙ ҳарбий ҳисоб юритувчи, 2020 йилдан шу вақтга қадар эса Янгиобод туман Қишлоқ хўжалиги бўлими боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, полизчилик ва иссиқхона хўжалиги бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.