40 кунда 11 млн соф фойда
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Совот ҚФЙда ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ўрганиш жараёнида Ҳазратқулова Гулчеҳра хонадонида бўлдик. Шу куни хонадон эгалари 1250 та броллер товуқларини сотиб, 11 млн соф фойда олганларини таъкидладилар.
Бу эса товуқларини иккинчи қисмини сотиши эканликлари, биринчи қисмидан эса 6 млн даромад олганликларини айтишди. Бундай даромаддан кейин тадбиркор оила ўз фаолиятларини янада кенгайтириш ниятида янги товуқхона қурилишини бошлаб юборганликларига гувоҳ бўлдик.
Шу билан чекланиб қолмасдан, кредитга инкубатор олиб, ҳозирда 2000та тухумдан жўжа чиқиш арафасида. Тадбиркор ушбу жўжаларни қишлоқдаги ишсиз, кам таъминланган, ёлғиз оилаларга тарқатиш ниятида эканлигини билдирди. Албатта, "Меҳнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик" деган мақол халқимиз орасида бекорга айтилмайди. Хонадон саришта, ҳожи Она дуода, хонадонда бекор одамнинг ўзи йўқ.
М.Ўразалиева,
ОМҚП депутати, ХДП фракцияси ва
Фан, таълим,маданият ва спорт қўмитаси аъзоси