Байрам муносабати билан эҳтиёжманд ва уйда таълим оладиган ўқувчи ёшларга совғалар улашилди
1-июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Ушбу байрам мамлакатимизда ҳам ҳар йили ўзига хос нишонлаб келинади.
Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан тумандаги 60 нафар эҳтиёжманд ва уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларга байрам совғалари улашилди.
Шунингдек, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди ва уйда таълим-тарбия олиш учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Мазкур ташрифлар болажонлар қалбида ўзгача таассуротлар қолдирди ва хонадон эгалари ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришиб, дуога қўл очдилар.