Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Президент қарори асосида Янгиобод туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилди

Президент қарори асосида Янгиобод туманида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилди

08 июнь 2022 йил
414
0

Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-258-сонли қарори асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Қарорга асосан тумандаги 3353 нафар ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга 300 минг сўмдан пул маблағлари тўлаб берилди.

Шу билан бирга 5117 нафар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, мазкур қарорда ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган бўлиб, шу асосида тумандаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган 119 та оилалар ва уларнинг 516 нафар аъзолари рўйхати шакллантирилиб, уларга жами 51 млн. 600 минг сўм пул маблағлари топширилди.

“Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган 12 та оилалар ва уларнинг 47 нафар аъзоларининг ҳар бирига эса 20 килограммдан, жами 940 кг ун тарқатилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар