Янгиобод тумани ҳамда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ўртасида манфаатли келишувлар имзоланди (Видео)
Шу йилнинг 17-18 июнь кунлари Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошчилигидаги делегация Тожикистон Руспубликаси Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этишди.
Халқаро ярмарка доирасида кўргазмалар повилонида учрашувлар ўтказилиб, бир қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Жумладан, Янгиобод тумани ва Сўғд вилояти, Истаравшан шаҳри ўртасида савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш Эркин иқтисодий зона ҳамда савдо уйи ташкил этиш бўйича Меморандум имзоланди.
Шунингдек, “Янгиобод Бахт Агрокластер” МЧЖ томонидан Сўғд вилояти Деваштич туманида 10 га иссиқхона ва 10 га боғ ташкил этиш бўйича, шу билан бирга, Зафаробод ва Деваштич туманлари билан ҳам икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартномалар имзоланди.