Янгиобод тумани делегацияси “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этмоқда
Хабарингиз бор, айни кунларда Жиззах вилояти делегацияси таркибида Янгиобод тумани вакиллари ва тадбиркорлар Тожикистон Руспубликаси Хўжанд шаҳрида ҳар йили ананавий тарзда ўтказиладиган “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркасида иштирок этишмоқда.
Халқаро ярмарка доирасида ташкил этилган кўргазмалар повилонида Жиззах вилояти кўргазмали стенди ҳам ташкил этилди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев мазкур кўргазмада вилоятимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни иштирокчиларга таништирди.
Куннинг иккинчи ярмида маҳаллий санъаткорлар ҳамда Жиззах вилоятидан ташриф буюрган санъат вакиллари томонидан тантанали концерт дастури ўтказилди.
Шунингдек, бугун “Сўғд-2022” VIII-Ҳалқаро савдо ярмаркаси доирасида учрашувлар ўтказилиши ва муҳим келишувлар имзоланиши режалаштирилган.