Қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан давра суҳбати ўтказилди
Янгиобод туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари Т.Умаров ва Ф.Жаббаровлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги "ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги ПҚ-173-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши кураш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5177-сонли қарорлари мазмун моҳияти юзасидан туманнинг Сармич ҚФЙдаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб, мавзу юзасидан мактаб педагог ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Муҳокамага қўшилинг