Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

30 март 2022 йил
419
0

Янгиобод туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тумандаги корхона ва ташкилотларда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун марказ бошлиғи Тошпўлат Қурбонов Янгиобод туман Ветеринария ва чорвачилик бўлими ходимлари билан қонунчиликдаги ўзгаришлар хухусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўнги вақтларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, соҳага оид қонунчилик масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув сўнгида ташкилот ходимлари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришиб, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Албатта, давлат хизматчиси янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан тортиб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлардан бохабар бўлиши зарур. Чунки фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёнида бу борадаги билим ва кўникма кўрсатилаётган хизматнинг сифатли ва ишончли бўлишини таъминлайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар