Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ

ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ

30 март 2021 йил
685
0

Ҳуқуқ тарғиботи, қонунчиликдаги  янгиликларни шарҳлаш аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онггини оширишнинг энг самарали усулидир.

Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди. Ҳуқуқий тарғиботнинг жуда кўп тури мавжуд. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, йиғилганларга қонунчиликдаги янгиликларни ҳазм қила оладиган даражада оддий, содда тилда тушунтиришдир. Шу билан бирга, ушбу янгиликларни қанчалик тушунганликларни савол-жавоб тариқасида аниқлаш, айрим жиҳатларини ушбу жараёнда қўшимча тушунтириш орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси И.Карабаев туманнинг олис ҳудудидаги “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-ИДУМ биносида худди шу каби ҳуқуқий тарғибот ўтказди.

Йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Ушбу қонун юзасидан, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича тушган кўплаб саволларга жавоблар, тушунтиришлар берилди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар