Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

23 февраль 2021 йил
709
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 22 сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияда Халқ депутатлри вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия ишида депутатлар томонидан кун тартибидаги 7 та масала кўриб чиқилди.

Дастлаб, сессия кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларининг 2020 йилда ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Сектор раҳбарларининг берган ахбороти юзасидан депутатлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги 2 масала юзасидан Жиноят ишлари бўйича Янгиобод тман судининг раиси И.Карабаев, Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Бегматов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг раиси Дж.Эсановлар Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди, Зомин туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2020 йил давомидаги фаолиятлари тўғрисида ахборот бердилар.

Кун тартибидаги 3 масала юзасидан Янгиобод туман прокурори Д.Байназаров сўз олиб, Туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида ахборот берди. Хусусан, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси, ижтимоий қонунчилик ижроси, иқтисодий қонунчилик ижроси, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти йўналишида, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида, Қуролли кучлар, солиқ ва божхона хизмати органларида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида ҳамда халқаро-ҳуқуқий муносабатларда қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги 4 масала юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи Ў.Жўраев сўзга чиқди ва Янгиобод туман адлия бўлимининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини амалга ошириш, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича 2020 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан депутатларга ахборот берди.

Маърузачи ўз ахборотида бугунги кунда адлия органлари билан давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида қонун хужжатларини тезкор тарқатиш мақсадида ҳимояланган алоқа каналлари (VPN) орқали идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ишга туширилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ижро интизоми, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллай олиш амалиёти, юридик хизмат соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳамда ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ва қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотларига етказиш бўйича олиб борилган ишлар хусусида маълумотлар берди.

Шундан сўнг депутатлар томонидан сессия кун тартибидаги 5 масалага кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Нишонов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси тўғрисида гапирди ва депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссиясининг таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, мазкур доимий комиссия раиси Ибрагимов Беҳзод Каримқулович Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг мудири лавозимига тайинланиши муносабати билан доимий комиссия раиси лавозимидан озод этилди ва доимий комиссияси раиси этиб 11-Намингон сайлов округидан депутат Хидиров Илхом Обланазарович тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги навбатдаги - туман секторлар рахбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига фуқаролар томонидан келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар