Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Қонунчилик тарғиботи

Қонунчилик тарғиботи

25 июнь 2021 йил
679
0

Ҳуқуқ тарғиботи, қонунчиликдаги  янгиликларни шарҳлаш аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулидир.

Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди. Ҳуқуқий тарғиботнинг жуда кўп тури мавжуд. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, йиғилганларга қонунчиликдаги янгиликларни ҳазм қила оладиган даражада оддий, содда тилда тушунтиришдир. Шу билан бирга, ушбу янгиликларни қанчалик тушунганликларни савол-жавоб тариқасида аниқлаш, айрим жиҳатларини ушбу жараёнда қўшимча тушунтириш орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мумкин.

Жиззах вилояти судининг судьяси Ғ.Ялгашев ҳамда жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг раиси И.Карабаев Янгиобод туман Давлат хизматлари маркази биносида худди шу каби ҳуқуқий тарғибот ўтказди.

Йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги, 2021 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Ушбу қонунлар юзасидан, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича тушган кўплаб саволларга жавоблар, тушунтиришлар берилди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Аҳоли билан очиқ мулоқот
28 май 2021, Пятница
Аҳоли билан очиқ мулоқот
ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ
30 март 2021, Вторник
ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар