Янгиобод тумани 3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди
Бугун Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Ахмедов Ҳавотоғ ҚФЙдаги 11-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди.
Унда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, 3-сектор масъуллари, халқ таълими бўлими мутасаддилари ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув аввалида 3-сектор раҳбари Ш.Ахмедов барча ёшларни "Ёшлар куни" билан табриклаб, уларга омад ва марралар тилади.
Шундан сўнг ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди ва ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Муҳокамага қўшилинг