Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси
Янгиобод тумани Баландчақир маҳалласида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, туман адлия бўлими бошлиғи в.в.б Ж.Абдухолиқов, Баландчақир МФЙ масъуллари ва ЎзМТДП туман кенгаши вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар.
Муҳокамага қўшилинг