Янгиободда томорқадан самарали фойдаланиш юзасидан пресс-тур ўтказилди
Янгиобод туманидаги Сармич МФЙ, Жўлангар қишлоғида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва бу борада яратилаётган шароит ва имкониятлар юзасидан тегишли соҳа вакиллари, тажрибали фермерлар, маҳаллада ташкил этилган томорқа хизматлари, томорқа ер эгалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кўргазмали семинар доирасида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбирда ҳудудда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ҳудуд иқлимидан келиб чиққан ҳолда ёпиқ ва очиқ майдонларда етиштирилаётган маҳсулотлар билан танишилди.
Куннинг иккинчи ярмида пресс-тур маҳалладаги ўз томорқасидан намунали фойдаланаётган хонадонлардан бирида давом этди. Ўзаро суҳбатлар чоғида иссиқхоналардан фойдаланиш, унга экилган экинларни парваришлаш агротехнологиялари, иссиқхонада бир вақтда бир неча хил экин экиб, ердан самарали фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.