Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ёшлар сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар юзасидан расмий баёнот

Янгиободда ёшлар сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар юзасидан расмий баёнот

06 июль 2022 йил
180
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

Уюшмаган ёшларни муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Ёшлар дафтари” электрон рлатформасига 1-сектор ҳудудидан 61 нафар, 2-сектор ҳудудидан 27 нафар, 3-сектор ҳудудидан 30 нафар, 4-сектор ҳудудидан 21 нафар ёшлар киритилган. “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилган 83 нафар ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилган.          

2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 177 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. 94 нафар ёшларга тикувчилик, иссиқхона, авто тех хизмат ва бошқалар йўналишларда 1377071 сўм кредит маблағлари ажратилган. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 1+1 лойихаси доирасида 30 нафар ёшлар тадбиркорлик ўқитилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Ёшлар форуми”да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод тумани ҳокимининиг 2021 йил 16 январдаги 16-сонли қарорига асосан Янгиобод тумани  Шодлик МФЙ ҳудудида “Ёшлар кичик саноат зонаси”ни ташкил этиш учун  4 гектар ер майдони ажратилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 нафар ёшларга 5,7 млн. сўм, 3 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ ҳаражатлари учун 5,6 млн. сўм, 49 нафар ёшларнинг олий таълим муассасасининг тўлов-контракти учун 102,6 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ёшларни тақдирлаш учун “Ёшлар дафтари” жамғармасидан жами 9,9 млн. сўмдан кўпроқ маблағ ажратилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар