Янгиобод туманда ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига медиа-тур ташкил этилди
Cўнги вақтларда Янгиобод туманида мавжуд шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида бир қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Бугун тумандаги бир нечта ишлаб чиқариш корхоналарнинг фаолияти билан кенг оммани таништириш мақсадида медиа-тур ташкил этилди.
Тадбирда соҳа мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий блогерлар иштирок этишиб, корхона фаолияти ва иш жараёнлари билан бирма-бир танишдилар.
Хусусан, иштирокчилар Янгиобод ШФЙда ташкил этилган жемфер ишлаб чиқариш корхонасида бўлишиб, корхонанинг бугунги фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ҳамда корхонанинг истиқболдаги режалари билан яқиндан таништирилди.
"Имронбек текстил" МЧЖ томонидан қиймати 900,0млн. сўм бўлган жемфер ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, Қишлоқ қурилиш банк Янгиобод филиалидан 55 минг доллар кредит маблағи ажратиб берилган. Хитой давлатидан йиллик қуввати 30 минг дона бўлган жемфер ишлаб чиқаприш ускунаси олиб келиниб, корхона ишга туширилди. Лойиҳа ижроси билан 10 нафар янги иш ўрни яратилиб, етиштирилган маҳсулотлар хориж давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари туман марказидаги тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Камола камалаги” хусусий корхонасида ҳам бўлишиб, корхона фаолияти ва иш жараёнлари билан бирма-бир танишдилар.
Мазкур корхона 2021 йилнинг март ойида фаолият бошлаган бўлиб, 100 та иш ўрнига мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 70 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да бўлган аёллар ва хотин қизлар, шунингдек, моҳир тикувчилар ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Корхонада ҳар ойда ўртача 100 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, улар тўғридан-тўғри хорижга экспортга йўналтирилмоқда.
Медиа-тур давомида иштирокчилар тумандаги бошқа яна бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришиб, уларнинг фаолияти билан бирма бир танишдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати