«Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» Республика танловининг Жиззах вилоят босқичи янгиободлик ўқувчи совриндор бўлди
Жиззах шаҳридаги «Ёшлар инновацион маркази»да «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми доирасидаги «Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги» Республика танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Ушбу танловнинг 16-22 ёш тоифаси доира чолғуси йўналишида туманимиздаги 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Абдусаматов Жамшиджон ҳамда 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси 10-15 ёш тоифаси гитара чолғуси йўналишида Жўрақулов Руслан фахрли 3-ўринни эгаллашиб Янгиобод тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Ғолиб иштирокчилар Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Муҳокамага қўшилинг