Янгиобод туманида "Қўша қариш саодати" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди
Янгиобод туманида "Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ойлиги" доирасида 55 йил мобайнида бирга умргузаронлик қилиб, мазмунли умр кечириб, фарзандлари, набираларини олий маълумотли қилиб, эл корига ярайдиган, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаб, барчага ибрат бўлиб келаётган Абдужаббор ота ҳамда Хуморой она Исроиловлар оиласи иштирокида "Қўша қариш саодати" номли тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, меҳнат фахрийлари, ўқувчи ёшлар, тадбир қаҳрамонларининг ёру-дўстлари ва оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбир давомида нуроний отахон ва онахонлар ўз ҳаёт йўлларидаги қийинчиликлар, эришган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди. Ёшларнинг дил изҳорлари ва қувноқ саҳна чиқишлари билан давом этган тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.
Учрашув давомида ушбу оилага ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби маданий-маърифий тадбирлар ёшлар тарбиясида, уларнинг онг-шуурида қўша қариш саодати нақадар азиз туйғу экани тўғрисидаги тушунчаларни шакллантириши билан янада аҳамиятлидир.