Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда “Махаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Янгиободда “Махаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

31 октябрь 2022 йил
824
0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан туман Маданият бўлими хамкорлигида Баландчақир МФЙда “Махаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Маҳалланинг намунали келини”, “Маҳалланинг энг яхши қайнонаси”, “Маҳалланинг энг ибратли оиласи ”, “Маҳалладаги энг фаол китобхон оила”, Маҳалланинг энг илғор тадбиркор аёли” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, тақдирландилар.

Шунингдек, маҳаллада маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этган нуроний онахонларга ҳам туман бўлинмасининг "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида миллий кўргазмалар ва китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган концерт дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади.


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар