"Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Янгиобод тумани бош мутахассиси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
"Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида бўлиб ўтган тадбирда мустақил юртимизда инсон қадри учун олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида, шунингдек, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб шукроналик туйғуси билан яшаш лозимлиги юзасидан фикрлар билдирилди.
Муҳокамага қўшилинг