Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Юртим тарихи" мавзусида иншолар танлови ўтказилди

"Юртим тарихи" мавзусида иншолар танлови ўтказилди

24 август 2022 йил
246
0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб "31 йилликка 31 та лойиҳа" маънавий-маърифий тадбирлари доирасида бир қатор кўрик танловлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун тумандаги 12-ИДУМда ижодкор ёшлар ўртасида "Юртим тарихи" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда 12-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Абдужабборова 1-ўринни, 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси З.Яхшибоева 2-ўринни, 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Г.Маҳкамбоева 3-ўринни эгаллашди.

Танлов ғолиблари Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар