Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

Янгиободда "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

18 апрель 2022 йил
468
0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида "Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" Республика танловининг туман босқичи ўтказилди.

Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосан "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айнтириш, оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, фаолияти намунали йўлга қўйилган умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар иш тажрибасини кенг оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда иштирокчилар фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан Низом талаблари асосида кўриб чиқилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра 12-ИДУМнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Б.Тошбоев ҳамда 4-умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Н.Рахмонқуловалар 1-ўринни, 13- умумтаълим мактаби тарғиботчиси Ш.Мусурмонова 2-ўринни, 1-умумтаълим мактаби тарғиботчиси Н.Худойшукурова эса 3-ўринни эгалладилар.

Шунингдек,  19-умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Г.Жўраева йилнинг "Энг ташаббускор" тарғиботчиси номинацияси, 7-умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Х.Қорабоев "Энг шижоатли тарғиботчи" номинацияси бўйича рағбатлантирилди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси томонидан махсус диплом ва китоблар жамланмалари топширилди. Шу билан бирга, икки нафар ғолиб иштирокчилар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар