Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Зукко китобхон" кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи ғолиби аниқланди

"Зукко китобхон" кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи ғолиби аниқланди

06 декабрь 2021 йил
753
0

Республика маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими ҳамда ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида "Зукко китобхон" кўрик танловининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди. 

Мазкур кўрик-танлов ўқувчи ёшлар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали уларни ҳар томонлама соғлом ва бмкамол этиб табиялаш, уларинг китобдан фойдаланишлари учун шалт-шароитлар яратиш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб қуwатлаш, шу билан бирга, қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, уларнинг дунё тамаддуни, илм-фан тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, улуғ аждодларимизнинг ноёб асарлсрини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга бус-бутунлигича етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Танловда китобхон ёшлар "Энг билимдон китобхон", "Ўзбек адабиёти билимдони" ҳамда "Жаҳон адабиёти билимдони" каби 3 та шарт асосида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, барча шартларда фаоллик кўрсатган Абдурасулова Садоқат 1-ўринни эгаллаб, кўрик танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар