Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва эпизоотияга қарши курашиш тадбирлари

Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва эпизоотияга қарши курашиш тадбирлари

29 ноябрь 2022 йил
171
0

Чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида Янгиобод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан худудларда ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилиши юзасидан Янгиобод туман агроинспекция бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, жорий йил  давомида Янгиобод туманидамавжуд йирик ва майда шохли моллар куйдирги, оқсил, чечак, брадзот, лептоспироз касалликларига,  ит ва мушуклар қутуриш касаллигига қарши  профилактик эмлаш тадбирлари режа асосида амалга оширилаётганлиги, шунингдек Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман чорва моллари сақланадиган объектларда дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилаётганлиги Янгиобод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан таъкидланди. 

Ветеринария қонунчилигида кўзда тутилган қонун ва қарорлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва туманда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, аҳоли ва чорва фермер ҳўжаликлари орасида суньий уруғлантириш ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таькидлаб ўтилди.

А.Назаркулов,

Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими

катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар