Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда спортнинг “Ушу” тури бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди (Видео)

Янгиободда спортнинг “Ушу” тури бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди (Видео)

29 ноябрь 2022 йил
246
0

Барчамизга маълумки, Янгиободда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, уларни спорт соҳасидаги иқтидор ва имкониятларини ҳаётга тадбиқ этишлари йўлида кўрсатилаётган эътибор ва олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, туманимиз спортчи ёшлари республика ва халқаро даражадаги спорт мусобоқаларида юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқдалар.

Шу билан бир қаторда, туманда спортни ривожлантириш ва ёш авлодни спорт турларига янада қизиқтириш ва мураббийлар тажрибасини ошириш мақсадида Янгиобод тумани ҳам бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғида Осиё ўйинлари рўйхатига киритилган “Ушу саньда” спорт тури бўйича ташкил этилган Жиззах вилоят кубоги мусобақаси ҳам юқори савияда ўтказилиб, ёш спортчилар учун унутилмас онларга бой бўлди.

Мусобақада Жиззах вилоятининг Зомин, Дўстли, Ғаллаорол, Арнасой, Зафаробод, Янгиобод туманларидан, шунингдек, қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳамда Гулистон шаҳридан ташриф буюрган 160 нафар спортчилар иштирок этишди.

Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада Янгиободлик бир қатор спортчи ёшларимиз фахрли натижаларга эришдилар.

Жумладан, тумандаги спорт мактаби тарбияланувчилари Ҳазратқулов Шамшодбек, Худоёров Жавоҳир, Нематуллаев Шахобиддин, Ғойибназарова Мадина, Абдухалилова Умида, Улуғбекова Маржона ва Эшонбобоев Баҳриддин вилоят кубоги мусобақаси ғолиблигини қўлга киритдилар.

Мусобоқа сўнгида ғолиблар ташкилтчилар томонидан махсус диплом ва медаллар шодаси билан тақдирландилар.

Туманда ташкил этилган мазкур мусобақа спортчиларимиз учун ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун имконият бўлиш билан бирга, Осиё ўйинлари олдидан яхшигина таёргарлик вазифасини ўтади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар