Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик чемпионлар (Видео)

Янгиободлик чемпионлар (Видео)

06 март 2021 йил
642
0

Янгиобод туманида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва уларни ушбу соҳадаги иқтидорларини намойиш этишлари йўлида кўрсатилаётган эътибор самараси ўлароқ спортчи ёшларимиз республикамиз ва халқаро даражадаги мусобоқаларда юқори натижаларга эришиб келмоқдалар.

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг "Жеет Куне До" тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳам спорт мураббийи, Жеет Куне До спорти бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Янгиободлик спортчилар фахрли ўринларни қўлга киритиб қайтишди.

Юртимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган спортчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтган мусобоқа анчагина шиддатли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.

Мусобоқанинг якуний натижаларига кўра Янгиобод тумани ёшлари 3 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза, жами 16 медални қўлга киритдилар.

Жумладан, 48 кг вазнда Анорқулов Озодбек, 45 кг вазнда Нематуллаев Шахобиддин, ҳамда 65 кг вазнда Аҳадқулова Зулфия 1 ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони деган номга мушарраф бўлди.

Шунингдек, Эшонбобоев Бахриддин, Абдухалилова Умида, Хазратқулов Шамшодбек 2 ўринни қўлга киритишган бўлса, Алимқулов Рамазон, Худоёров Жавоҳир каби яна бир нечта ёш истэъдодли спортчиларимиз 3 ўрин соҳибига айланишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Жеет Куне До федерацияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан, Жеет Куне До спорти бўйича юқори натижаларга эришган спортчилар келажакда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қабул қилиниши ёки ушбу соҳада мураббийлик қилиши мумкин бўлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар