Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди

01 декабрь 2022 йил
484
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 49 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Нишоновнинг туманда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ва тизимдаги муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики, туманда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида аҳолини хатловдан ўтказиш учун 12 та тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу бригадаларга 27 нафар шифокор ва 385 нафар ўрта тиббиёт ходимлари жалб этилиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан планшет, мобиль тиббиёт диагностика воситалари, тарози, пульсоксиметр, тонометр, ЭКГ аппаратлари билан таъминланган.

Бугунги кунда тез тиббий ёрдам тизимида жами 8 та, шундан, 6 та “Дамас”, 1 та “Hunday”, 1 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари туман аҳолисига хизмат кўрсатмоқда.

Туман марказидан узоқ бўлган 3 та маҳаллаларга 3 та махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этиш орқали 2.5 минг аҳоли қамраб олинган.

18 ёшгача бўлган 10301 нафар болалардан 7212 нафари невропатолог, педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказилган. Манзилли кўрик натижасида 235 нафар болаларда турли ҳил касалликлар аниқланган. Касаллик аниқланган болаларнинг 221 нафари амбулатор шароитда соғломлаштириш режалаштирилган, 10 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида, 3 нафарига туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилган.

3 нафар болалар юқори технологик жаррохлик амалиётига мухтож бўлиб   Республика болалар Миллий марказининг туғма юрак нуқсони бўлимига, 1 нафар болага нейрохирургия бўлимига, 3 нафар болаларга юқори технологик жаррохлик амалиётига ўтказилиши учун имтиёзли йўлланмалар берилган.

Фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан 2 нафар фуқароларга Республика миқиёсида, 10 нафар фуқароларга вилоят миқиёсида ҳамда 6 нафар фуқароларга туман даражасида бепул даволаниши учун  имтиёзли йўлланмалар берилиб уларнинг масаласи ижобий ҳал этилган.

Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмасида физиотерапия бўлимининг йўқлиги сабабли туман аҳолиси физиотерапевтик муолажаларни олиш учун бошқа вилоят ва туманларга даволаш масканларига боришларига тўғри келмоқда.

Ушбу ҳолат аҳоли томонидан кўплаб норозиликларига сабаб бўлмоқда. Шуни инобатга олиб тиббиёт бирлашмасида физиотерапия бўлимини ташкил этиш ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминлаш зарурияти мавжуд.

Депутатлар томонидан мазкур масала тегишлича муҳокама қилиниб, сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - туманда 3-декабрь халқаро ногиронлар кунини нишонлаш тўғрисида масала кўриб чиқилди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги 3- масала юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Янгиобод тумани инспекцияси бошлиғи М.Сувонқулов сўзга чиқиб, туманда “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Хусусан, Лойиха доирасида жорий йилнинг баҳор мавсумида туман ҳудудида 634 минг дона (106%) манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган.

2022 куз мавсумида туман бўйича жами 447 минг дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 440 минг дона (98,5 %) кўчатлар экилган.

Туман ҳокимининг 2022 йил 18 январдаги 13-3-54-Q/22-сонли қарори билан туман ҳудудида 2022-2024 йилларда “Яшил боғлар” барпо этиш мақсадида дастур тасдиқланган. Ушбу дастурга асосан “Яшил боғлар” барпо этиш учун 2 гектар ер майдони ажратилган.

2022-2026 йилларда туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларига суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш учун 1 млрд 114 млн сўм маблағлар ажратилиши ҳамда 825 млн сўм маблағ эвазига 1 та махсус хазон йиғиш техникаси ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу масала юзасидан савол-жавоблар ва тегишли таклифлар билдирилиб, қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги навбатдаги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, туман молия бўлими мудири Т.Шодмонқуловнинг 2022 йил туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифи муҳокама қилинган бўлса, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Суюновнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Сессия давомида туман сайлов комиссияси раиси А.Расулбердиев сўз олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Назарқуловнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасига асосан унинг депутатлик ваколатини тугатиш тўғрисидаги қарорни депутатлар муҳокамасига ташлади ва тегишли муҳокамалардан сўнг мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси ўз ишини якунлади.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар