Янгиобод шаҳарчаси ҳамда Шодлик маҳалласини боғловчи йўлнинг 1 км қисмига асфальт ётқизилди
Янгиобод туманида йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор - маҳаллаларнинг ободлигига, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайлик яратишга, фуқароларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилмоқда.
Замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсад бўлган бу каби бунёдкорлик ишлари доирасида тумандаги барча маҳаллаларда асосий ва ички йўллар босқичма-босқич яхшиланмоқда.
Хусусан, туманнинг Янгиобод шаҳарчаси ҳамда Шодлик маҳалласини боғловчи йўлнинг 1 км қисмига туман автойўл корхонаси томонидан асфальт ётқизилиб, соз ҳолатга келтирилди.
Муҳокамага қўшилинг