Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев имконияти чекланган фуқаро ҳолидан хабар олди
Янгиобод тумани ҳокими бошчилигида тумандаги ўзгалар парваришига мухтож бўлган имконияти чекланган фуқаролардан доимий хабар олиниб, уларга турли кўринишдаги ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Айни байрам арафасида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев Янгиобод ШФЙда истиқомад қилувчи Элашой Кенжаева хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олди.
Ташриф чоғида Э.Кенжаевага электр юритмали янги аравача ҳамда байрам совғаси топширилиб, онахонга ушбу дарддан фориғ бўлиб тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Муҳокамага қўшилинг